home

Hammasi  (ALL)

Корея Республикасида ишлашни хоҳловчи ҳар қандай хорижлик фуқаро Кореяда ишлаш ҳуқуқини берувчи вақтинчалик яшаш мақомига эга бўлиши лозим. Хорижлик ишчиларнинг Кореядаги меҳнат фаолияти доираси чекланган бўлиб, бу чеклов уларнинг визаларида белгилаб қўйилади.

Корея Республикасида ишлаш ҳуқуқини берувчи нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) ёки иш юзасидан ташриф (Н-2) визаларига эга хорижлик ишчиларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ масалалар "Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонун асосида тартибга солинади.

Шунингдек, хорижлик ишчилар ишчи мақомига эга бўлиш ҳуқуқига эгадирлар. Шунга кўра, ижтимоий ҳимоялаш қонунларига мувофиқ уларнинг фундаментал меҳнат ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳуқуқлари кафолатланади. Агар уларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилса, бу ҳуқуқларни уларни ҳимоялаш бўйича белгиланган тегишли тартиб-таомиллар орқали қайта тиклаш мумкин.

Нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) ёки иш юзасидан ташриф (Н-2) визасига эга шахслар "Хорижий ишчиларнинг ишга ёлланиши ва ҳоказолар тўғрисида"ги Қонунга кўра Корея Республикасида 3 йил давомида меҳнат қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундан ташқари, нопрофессионал меҳнат фаолияти (Е-9) визасига эга шахслар мамлакатни тарк этганларидан кейин камида 6 ой ўтгач қайта ишга ёлланишлари мумкин.

Ишлаш ҳуқуқини берадиган виза билан мамлакатга келадиган хорижлик ишчилар хорижликларни рўйхатдан ўтказиш тартиботидан ўтишлари керак. Улар виза муддати давомида фақат виза тури рухсат берадиган меҳнат фаолияти турлари билан шуғулланишлари мумкин. Агар уларнинг хорижликларни рўйхатга олиш маълумотлари, виза тури, виза муддати ёки вақтинчалик яшаш жойи, иш жойи ва ҳоказо шу каби маълумотлари ўзгарган бўлса ёки ўзгариш арафасида бўлса, "Муҳожирлик устидан назорат тўғрисида"ги Қонунга кўра улар бу ўзгаришлар ҳақида билдиришнома тақдим этишлари ёки рухсат олишлари керак.

본 부분은 페이지 네비게이션 부분입니다.

1 2 마지막 페이지로
  • bookMark
  • history
  • 다국어 맞춤형 법령정보 다국어 맞춤형 법령정보